Пхёнчхан-2018: Америкалик гўзал сноубордчи иккинчи бор Олимпиада чемпиони бўлди

697

Пхёнчхан-2018: Америкалик гўзал сноубордчи иккинчи бор Олимпиада чемпиони бўлди

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида давом этаётган қишки Олимпиаданинг навбатдаги кун беллашувлари старт олди. 

Мусобақанинг учинчи кун доирасида ўйналган илк медаллардан бири аёллар ўртасида сноуборднинг слопстайл йўналиши бўлди. Ўз даврининг энг кучли слопсайлчиси бўлиб турган америкалик Жейми Андерсон бу гал ҳам тенгсиз эканини яна бир бор исботлади. Жейми 4 йил муқаддам Сочи шаҳрида кечган Олимпиадада ҳам олтин медални қўлга киритган. Кумуш ва бронза медаллари эса канадалик Лори Блоин ҳамдаа финляндиялик Энни Рукаярвига насиб этди. 

Сноуборд. Слопсайтл, аёллар.

1. Жейми Андерсон (АҚШ)
2. Лори Блоин (Канада)
3. Энни Рукаярви (Финляндия)