Пхёнчхан-2018: Арианна Фонтана тўртинчи Олимпиадасида ниҳоят олтин медаль олди

498

Пхёнчхан-2018: Арианна Фонтана тўртинчи Олимпиадасида ниҳоят олтин медаль олди

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида давом этаётган навбатдаги қишки Олимпиада бир қатор спортчиларнинг хотирасида ёрқин саҳифалар билан қоладиган бўлди. Жумладан, италиялик Арианна Фонтатада ҳам.

Апеннин ярим оролидан ташриф буюрган шорт-трекчи бугун 500 метрга ўтказилган беллашувда олин медалга сазовор бўлди. Аринна каби туғма талъантлар кам туғилади. у 2006 йили Туринда ўтган қишки Олимпия ўйинларида 16 ёшида иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритганди. Шундан сўнг Ванкувер ва Сочи Олимпиадаларида ҳам иштирок этиб, кумуш ва броза медалларига эга бўлса-да ҳали чемпион бўлолмаганди. 14 апрель куни 27 ёшни қарши оладиган Арианна Италия терма жамоаси учун жорий Олимпиададаги илк олтин медални ҳам олиб келди. Ушбу беллашувда кумуш медали голландиялик Яра Ван Керхофга насиб этган бўлса, кучли учликни канадалик Ким Бутен якунлаб берди.

Шорт-трек. Аёллар, 500 метр

1. Арианна Фонтана (Италия)
2. Яра Ван Керхоф (Голландия)
3. Ким Бутен (Канада)

Ўхшаш хабарлар