Пхёнчхан-2018: Арнд Пайффер биатлон бўйича Олимпиада чемпиони

183

Пхёнчхан-2018: Арнд Пайффер биатлон бўйича Олимпиада чемпиони

Қизиқарли давом этаётган биатлон бўйича Пхёнчхан Олимпиадасининг иккинчи кунида биатлон бўйича эркаклар ўртасида спринт пойгаси бўлиб ўтди.

Кескин рақобатга бой бўлган пойга кутилмаган натижа билан якун топди. Германиялик биатлончи Арнд Пайффер ўқ отишдаги ажойиб натижаси билан бугунги ғалабасига замин яратган бўлса, чехиялик Михал Крчмарж кумуш медаль  билан тақдирланди. Кучли учликни италиялик Доминик Виндиш якнулаб берди. Таъкидлаш жоиз, пойга давомида кучли шамол биатлончиларга ўқ отиш жараёнида катта муаммолар туғдирди. Ғолибликка энг асосий даъвогар саналган франциялик Мартен Фуркад эса 3 та хато билан саккизинчи натижани қайд этди.