Пхёнчхан-2018: Дальмайердан олтин дубль

563

Пхёнчхан-2018: Дальмайердан олтин дубль

Пхёнчхан шаҳрида давом этаётган қишки Олимпия ўйинларининг учинчи кунида биатлон бўйича аёллар ўртасида таъқиб пойгаси бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Айни кунда сайёрамизда аёллар тоифасида тенгсиз бўлиб турган германиялик биатлончи Лаура Дальмайер бу гал ҳам ўз устунлигини намойиш этиб, мусобақадаги иккинчи, Германия терма жамоасининг эса тўртинчи олтин медалини қўлга киритди. Иккинчи бўлиб словакиялик Анастасия Кузьмина маррага етиб келган бўлса, бронза медали франциялик Анаис Бексонга насиб этди.

Биатлон. Таъқиб пойгаси, аёллар

1. Лаура Дальмайер (Германия)

2. Анастасия Кузьмина (Словакия)

3. Анаис Бексон (Франция)