496 0

Бугун Пхёнчхан Олимпиадасининг навбатдаги кун беллашувлари доирасида сноуборднинг параллель гигант слалом йўналишида баҳслар бўлиб ўтди. 

Аёллар ўртасида кечган баҳсда чехиялик Эстер Ледецка ғалаба қозониб, терма жамоасининг мусобақадаги иккинчи олтин медалига муаллифлик қилди. Эътиборлиси, у ярим финал ва финалда икки германиялик рақибаларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Қолган пробадаги медаллар мос равишда Селина Йорг ҳамда Рамона Хофмайстерга насиб этди. 

1. Эстер Ледецка (Чехия)
2. Селина Йорг (Германия)
3. Рамона Хофмайстер (Германия)

Эркаклар ўртасида кечган баҳсларда швейцариялик Невин Гальмарни ғалаба қозонди. Кореялик Ли Сан Хо иккинчи, словениялик Жан Кошир эса учинчи натижани қайд этган. 

1. Невин Гальмарни (Швейцария)
2. Ли Сан Хо (Корея Республикаси)
3. Жан Кошир (Словения)

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98