Пхёнчхан-2018: Французлар аралаш эстафетада ғолиб бўлишди

Бир неча дақиқа аввал Пхёнчхан Олимпиадасида биатлоннинг аралаш эстафета йўналашида ғолиб ва совриндор жамоа вакиллари аниқлаб олинди. 

Олимпиадалар тарихида иккинчи бор ўтказилаётган ушбу йўналишда Франция терма жамоаси олтин медалларни қўлга киритди. Жамоа таркибида ҳаракат қилган Мартен Фуркад Олимпиадаларда жамғарган олтин медалларини сонини 5тага етказиб олишга муваффақ бўлди.

Пешқадамга 20,9 сония имкониятни бой берган ва ушбу йўналиш бўйича Сочи Олимпиадаси чемпиони Норвегия терма жамоаси бу гал кумуш медаль билан чекланди. 

Таъкидлаш лозимки, барчасидан ҳам бронза медали учун кечган баҳс анча қизиқ бўлди. Италия ва Германия терма жамоалари ўртасида ўтган ўзига хос дуэлда Доминик Виндишнинг қўли баланд келди. 

Биатлон. Аралаш эстафета. 

1. Франция (Мари Дорен Абер, Анаис Бескон, Симон Дестье, Мартен Фуркад) – 1:08.04,3 (0+4)
2. Норвегия (Марте Ульсбю, Тириль Экхофф, Йоханнес Бо, Эмиль Хегле Свенсен) – 20,9 (1+11)
3. Италия (Лиза Виттоцци, Доротея Вирер, Лукас Хофер, Доминик Виндиш) – 26,9 (0+7)
4. Германия (Ванесса Хинц, Лаура Дальмайер, Эрик Лессер, Арнд Пайффер) – 27,2 (1+7) ...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!