Пхёнчхан-2018: Голд бронза олди

432

Пхёнчхан-2018: Голд бронза олди

Пхёнчхан шаҳрида қишки Олимпиаданинг навбатдаги кун беллашувлар қизғин давом этмоқда. Куннинг биринчи ярмида ўйналган илк медаллар шодаси аёллар ўртасида сноуборднинг халфпайп йўналишида кечди.

Ўзининг юқори техникаси ва тезлигини намойиш қилган америкалик сноубордчи Хлоя Ким беллашувда олтин медални қўлга киритган бўлса, хитойлик Лю Цзяю иккинчи ўринни эгаллаб, Хитой терма жамоаси учун мусобақадаги илк медални тақдим қилди. Америкалик яна бир спортчи Ариэль Голд эса бронза медали билан кифояланди.

Пноуборд. Аёллар, халфпайп

1. Хлоя Ким (АҚШ)
2. Лю Цзяю (Хитой)
3. Ариэль Голд (АҚШ)