Пхёнчхан-2018: Марит Бьёрген – Корея Олимпиадасининг қаҳрамони

394

Пхёнчхан-2018: Марит Бьёрген – Корея Олимпиадасининг қаҳрамони

Ниҳоясига етган Пхёнчхан Олимпиадасида айрим спортчилар бир неча бор шоҳсупага кўтарилгани аниқ. Хўш, энг кўп ким шоҳсупага кўтарилиб, ким бу Олимпаидадан уйига медални олиб кетган спортчи бўлди? 

Кўпчилик тахмин қилганидек, бу Олимпиадада норвегиялик Марит Бьёрген энг кўп медалларни жамлай олди. Марит бу гал 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза жами 5 та медаль жамғарди. Пхёнчханда норвегиялик бошқа бир чанғичи Йоханнес Клебо ҳамда франциялик биатлончи Мартен Фуркад 3 та олтин медаль билан сифатли медаллар борасида устун бўлдилар. 

Эътиборлиси, Марит Бьёрген қишки Олимпия ўйинлари медаль жамғариш бўйича афсонавий ҳамюрти Уле-Эйнер Бьёрндаленни ортда қолдиришга эришди. Энди Маритнинг ҳисобида Олимпиадаларнинг 8 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медаллари мавжуд. Бьёрндаленда эса бу кўрсаткич 8-4-1га тенг.