Пхёнчхан-2018: Могул баҳслари ўз якунига етди

317

Пхёнчхан-2018: Могул баҳслари ўз якунига етди

Пхёнчхан Олимпиадасида кўпчилик мухлисларга тобора қизиқарли бўлиб бораётган фристайлнинг могул йўналиши бўйича баҳслар ўз якунига етди. Бугун эркаклар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Беллашувлар натижасига кўра, канадалик Микаэль Кингсбери олтин медални қўлга киритди. Кингсбери энг яхши натижа қайд этибгина қолмай, унинг чиқиши барча ҳакамларнинг юқори балл  беришига сабаб бўлди.

Кумуш медаль австралиялик Мэтт Грэммга насиб этган бўлса, бронза медали япониялик Даичи Харанинг кўксини безайдиган бўлди.

Фристайл. Могул, эркаклар.

1. Микаэль Кингсбери (Канада)

2. Мэтт Грэмм (Австралия)

3. Даичи Хара (Япония)