Пхёнчхан-2018: Қозоғистон терма жамоаси илк медалини қўлга киритди

824

Пхёнчхан-2018: Қозоғистон терма жамоаси илк медалини қўлга киритди

Пхёнчханда давом этаётган қишки Олимпия ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси биринчи медалини қўлга киритди.

Аёллар ўртасида могул йўналишида кечган беллашувда Юлия Галишева учинчи натижани қайд этиб, бронза медалига сазовор бўлди. Олтин медаль франциялик Перрин Лаффонтга насиб этган бўлса, кумуш медаль канадалик Жюстин Дюфур-Лапуантга тегишли бўлди.

Фристайл. Аёллар, могул

1. Перрин Лаффонт (Франция)

2. Жюстин Дюфур-Лапуант (Канада)

3. Юлия Галишева (Қозоғистон)