Рио-2016 очилиш маросимидаги "ёғли" йигит энди қишки Олимпиадада

2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида барчанинг диққат-марказида бўлган воқеалардан бири Тонга давлатининг байроқдори Пита Тауфатофуанинг чиқиши эди. Таэквондочи очилиш маросимида баданига кокос ёғи суртиб чиқиб, барчанинг эътиборини тортган.

Қизиғи, 33 ёшни қарши олган спортчи роппа-роса 1 йил аввал чанғида учишни ўргана бошлаган эди ва куни кеча қишки Олимпиада учун қўйилган номативни бажариб, келаси ой Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган навбатдаги қишки Олимпия ўйинларида қатнашадиган бўлди. 

Маълумот ўрнида, чанғи пойгаси билан шуғулланувчи спорчтилар учун номативлар давлатларнинг географик жойлашувига қараб белгиланади. Тонга каби экзотик иқлимга эга мамлакатлар учун қўйилган талаб у қадар мураккаб бўлмаган. Риода таэквондо бўйича иштирок этган атлет илк даврадаёқ эронлик Сажжад Марданига 1:16 ҳисобида мағлуб бўлганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!