Токио-2020 Олимпиадасининг талисманлари эълон қилинди

Хабарингиз бор, навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига 2020 йили Токио шаҳри мезбонлик қилади. Олимпиададан бир неча йил аввал мусобақанинг расмий талисманлари эълон қилинарди. 

Бугун мусобақа ташкилотчилари ушбу турнирнинг расмий талисманларини эълон қилишди. Талисман Япониядаги мактаб ўқувчилари орасида танлаб олинган ва у 109 минг овоз тўплаган. Дизайнернинг сўзларига кўра, бу талисманлар япон миллий анъаналари ва замонавийликни ўзида уйғонлаштира олган. Таъкидлаш жоиз, расмий талисманликка даъвогар чизгилар орасида жами 2042 та вариантлар иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!