«Барселона» Исроилнинг «Маккаби» жамоасини "янчиб ташлади"

Баскетбол бўйича Европа лигасининг 9 тур баҳслари ўтказилди.

Испаниянинг «Барселона» клуби «Палау Блауграна» аренада Исроилнинг «Маккаби ФОХ» жамоасини қабул қилди. Учрашувдан испан жамоаси рақибларини 89:67 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Турнинг марказий учрашуви Германияда «Бамберг» ва «Валенция» жамоалари ўртасида бўлди. Сафарда ўйнашига қарамасдан «Валенция» клуби аъзолари рақибларига жиддий қаршилик кўрсатишди. Бироқ омад «Бамберг»га кулиб боқди ва 83:82 ҳисобида зафар қучди.

Шунингдек, ушбу турда «Жалгирис» (Литва) ва «Анадолу Эфес» (Туркия) учрашувида 91:83 ҳисоби қайд этилган бўлса, «Милан» (Италия) – «Олимпиакос» (Греция)га 85:86, «Срвена Звезда» (Сербия) эса «Баскония» (Испания)га 81:85 ҳисобида енгилди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!