«Барселона» ўз майдонида «Валенсия»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Баскетбол бўйича Европа лигаси баҳсларининг 8-тур учрашувлари якунланди.

Унда Москванинг «ЦСКА» ўз уйида Туркиянинг «Фенербахче»га 93:95 ҳисобида мағлубиятга учради.

Грецияда ўтган «Олимпиакос»ва «Срвена Звезда» (Сербия) ўйинида 85:59 ҳисоби қайт этилган бўлса, Италиянинг «Милан» жамоаси Германиянинг «Бамберг» клуби устидан 71:62 ҳисобида ғалаба қозонди.

Икки испан жамоаси – «Барселона» ва «Валенсия» баҳси 89:71 ҳисобида якунланди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!