«Реал Мадрид» Грецияда мағлубиятга учради

Баскетбол бўйича Европа лигасининг 9 тур баҳсларида Россиянинг «ЦСКА» жамоаси сафарда Испаниянинг «Уникаха» клубига қарши ўйин ўтказди. Қизиқарли ўтган учрашувда Москва жамоаси аъзоси Серхио Родригес 21 очко тўплаб, «ЦСКА»нинг 89:80 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Туркияда Европа лигасининг амалдаги чемпиони «Фенербахче» Россиянинг яна бир жамоаси «БК Химки»ни 71:67 ҳисобида мағлубиятга учратди. Кутилмаганда Греция шарафини ҳимоя қилаётган «Панатинаикос» қироллик клуби «Реал Мадрид»ни 82:80 ҳисобида енгди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!