«Реал Мадрид» ўз майдонида рақиб жамоага 87та гол урди

Баскетбол бўйича Испания чемпионатида 11 тур баҳслари ўтказилмоқда

Мусобақанинг Мадрид шаҳрида «Реал» ва «Мурсия» жамоалари ўртасидаги учрашув кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди. Унда қироллик клуби вакиллари рақибларини 87:85 ҳисобида мағлубиятга учратди.

«Сарагоса» ўз майдонида «Уникаха»га 77:102 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, «Бетис» «Обрадойро» устидан 83:77 ҳисобида зафар қучди. Шунингдек, «Гран-Канария» ва «Бургос» ўртасидаги учрашув 87:80 ҳисобида якунланди.

Чемпионатнинг «Фуэнлабрада» - «Ховентут», «Эстудиантес» - «Валенция», «Барселона» - «Тенерифе» жамоалари бугун тунда ўзаро куч синашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!