«Сакраменто» жамоаси мухлислари олдида енгилди

Миллий баскетбол ассоциацияси(NBA)  томонидан ўтказилаётган мусобақанинг навбатдаги баҳсларида ўнта ўйин ўтказилди.

АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган  «Golden 1 Center»  спорт мажмуасида ўтказилган «Сакраменто» ва «Клипперс» ўртасидаги учрашув кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди. Қизиқарли ўтган ўйинда «Сакраменто» жамоаси ўз мухлислари олдида 95:97 ҳисобида мағлубиятга учради.

«Портленд» профессионал клуби сафарда «Вашингтон» жамоаси билан рақобатлашиб, якунда 108:105 ҳисобида ғалаба қозонди.

Чемпионатнинг бошқа натижалари билан танишинг:

«Филаделфия» – «Орландо» 130:111 (31:28, 39:27, 31:30, 29:26)

«Шарлотт» – «Сан-Антонио» 86:106 (15:14, 14:26, 29:32, 28:34)

«Атланта» – «Торонто» 78:112 (25:28, 14:39, 19:32, 20:13)

«Хюстон» – «Ню-Ёрк» 117:102 (29:39, 29:22, 37:13, 22:28)

«Индиана» – «Бостон» 98:108 (32:27, 22:18, 16:37, 28:26)

«Даллас» – «Оклахома-Сити» 97:81 (25:24, 27:13, 26:18, 19:26)

«Голден Стейт» – «Янги Орлеан» 110:95 (17:31, 36:22, 31:22, 26:20)

«Юта» – «Милуоки» 121:108 (31:30, 33:27, 31:28, 26:23)

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!