«Валенция» сафарда, «Барселона» ўз майдонида мағлуб бўлди

Баскетбол бўйича Испания чемпионатида 11-тур баҳслари якунланди.

Турнинг сўнгги учрашувлари  «Фуэнлабрада» - «Ховентут», «Эстудиантес» - «Валенция», «Барселона» - «Тенерифе» жамоалари ўртасида ўтказилди.

Чемпионатнинг «Фуэнлабрада» - «Ховентут» жамоалари ўртасидаги баҳсда 83:78 ҳисоби қайд этилди.  «Эстудиантес» ҳамда «Валенция» жамоалари ўртасидаги учрашув турнинг марказий ўйинларидан бири бўлди. Мазкур баҳсда «Эстудиантес» рақибалирни 73:71 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Яна бир марказий ўйин Барселона шаҳрида бўлиб ўтди. Унда «Барселона» клуби ўз майдонида «Тенерифе»га 91:93 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Sports.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!