Академик эшкак эшиш. Самарқандда Ўзбекистон Кубогининг биринчи босқичи якунланди

 

27-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубогининг биринчи босқич баҳслари бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳарларидан ташриф буюрган 225 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Мусобақа якунларига кўра Зафар Усмонов/Шоҳжаҳон Нажмиев (М2- 2000м), Достонжон Бахриев (М4), Бекзод Холмирзаев (М4Х), Шахбоз Абдужабборов/Абдулло Муҳаммадиев (М2х), Исламбек Мамбетназаров (М8+)лар ғолибликни қўлга киритдилар.

Ушбу турнир спортчиларимиз учун Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарликнинг навбатдаги босқич вазифасини бажариб берди. Мураббий ва спортчилар мазкур турнирдаги натижаларга қараб ўзларининг навбатдаги режаларини тузиб оладилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!