Баскетбол. Бугун "Нооруз" халқаро турнири бошланади

 

Бугун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида баскетбол бўйича эркаклар ўртасида XXV халқаро "Нооруз 2018" мусобақаси бошланади.

Ушбу халқаро турнирда ўзбек жамоалари ҳам иштирок этишади. Баҳсларда "Спартак" ҳамда МХСК жамоалари юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Спортчиларимиздан ташқари мусобақада Озарбайжоннинг "Боку U20", Қирғизистоннинг "Политехник", "Тулпар Скиф" ҳамда "Гинес 29" жамоалари ҳам қатнашадилар.

МХСК жамоаси баҳсларни "Гинес 29"га қарши бошласа, "Спартак" жамоаси турнир стартида "Баку U20"га қарши паркетга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!