Баскетбол. Ўзбекистон чемпионатида иккинчи тур якунланди

 

25-30 март кунлари Тошкент шаҳрида баскетбол бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

11та жамоа иштирок этган баҳслар иккита гуруҳда ўтказилди. "А" гуруҳида бешта, "B" гуруҳида эса олтита жамоа етакчилик учун кураш олиб борди.

Қизғин кечган баҳслар якунига кўра, "А" гуруҳида Тошкент шаҳрининг МХСК жамоаси барча ўйинда ғалаба қозониб, 8 очко тўплади ва ўз пешқадамлигини мустаҳкамлади. "B" гуруҳида эса пойтахтнинг "Ёшлик" жамоаси бешта учрашувдан сўнг 10 очко жамғарди.

Иккинчи тур якунларига кўра жамоаларнинг умумий рейтинг жадвали қуйидагича кўриниш олган:

"А" гуруҳи:

1. МХСК (Тошкент) - 16 очко
2. Электроаппарат (Тошкент) - 14 очко
3. Сўғдиёна (Навоий) - 11 очко
4. ТШВСМ (Тошкент) - 11 очко
5. Жайҳун (Нукус) - 8 очко


"B" гуруҳи:

1. Ёшлик (Тошкент) - 19 очко
2. Бухоро (Бухоро) - 19 очко
3. Фарғона (Фарғона) - 15 очко
4. Наманган (Наманган) - 13 очко
5. Сурхон (Сурхондарё) - 12 очко
6. Гулистон ОЗК (Сирдарё) - 12 очко

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!