"Эко боғ"да Спорт сайли бўлиб ўтди (фото)

 Кеча пойтахтимиздаги Бобур номли Тошкент марказий "Эко боғ"да "Ёшлар - Ўзбекистон келажаги!" шиори остида Спорт сайли бўлиб ўтди.

  Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, ички ишлар Бош бошқармаси, Ёшлар Иттифоқи шаҳар кенгаши, Халқ таълими Бош бошқармаси, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда 1700 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

  Сайл давомида пойтахтдаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ўз чиқишлари билан атрофдагиларни мамнун этди. Спорт юлдузлари, фахрийлар, Жаҳон ва Осиё чемпионлари, Олимпиада ўйинлари ғолиб ва совриндорлари даврага файз киритди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!