Гандбол. Ўзбекистон чемпионати илк кунги натижалари

 

Кеча 1999-2000 йилларда туғилган гандболчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. Наманган шаҳри мезбонлик қилаётган мамлакат чемпионатида ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги беллашувлар бўлиб ўтмоқда.

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда саккизта жамоа иштирок этмоқда. Мусобақанинг биринчи кунида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Наманган - Фарғона 34:24
Андижон - Хоразм 28:31
Тошкент вилояти - Жиззах 35:28
Тошкент шаҳар - Сурхондарё 27:11

Қизлар ўртасидаги беллашувларда эса еттита жамоа ўз омадини синаб кўрмоқда.

Қорақалпоғистон - Тошкент вилояти 27:23
Наманган - Жиззах 34:24
Андижон - Наманган-2 15:7
Самарқанд вилояти жамоаси дам олди.

Бугун мусобақада иккинчи кун баҳслари бўлиб ўтади. Унда қуйидаги учрашувлар ўтказилади:

Ўғил болалар:

Фарғона - Сурхондарё
Андижон - Тошкент вилояти
Жиззах - Хоразм
Тошкент - Наманган

Қизлар:

Самарқанд - Қорақалпоғистон
Андижон - Наманган
Жиззах - Наманган-2
Тошкент вилояти жамоаси дам олади.

Беллашувлар 14 апрелгача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!