Гандболчиларимиз Осиё чемпионатини ўнинчи ўринда якунлашди

136

Гандболчиларимиз Осиё чемпионатини ўнинчи ўринда якунлашди

Айни кунларда Жанубий Кореяда гандбол бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионати беллашувлари давом этмоқда. Ушбу мусобақада иштирок этган терма жамоамиз вакиллари турнирни ўниничи ўринда якунлашди.

“А” гуруҳида Эрон ва Япония терма жамоалари билан куч синашган ҳамюртларимиз ҳар икки баҳсда ҳам мағлуб бўлиб, учинчи ўринда якунлашди. Регламентга кўра, “Д” гуруҳида учинчи ўринни олган Хитой термаси билан тўққизинчи ўрин учун куч синашдик. Ушбу баҳсда Чин ўлкаси вакиллари 32:21 ҳисобида устун келиб, турнирни тўққизинчи поғонада якунлашди.