"Голден Стэйт" ва "Янги Орлеан" чорак финал сари дадил қадам ташлади

Океан ортида Миллий баскетбол ассоциациясининг плей-офф босқичидан ўрин олган бир қатор учрашувлари бўлиб ўтди. 

Баҳсларнинг бирида амалдаги кубок соҳиби "Голден Стэйт" сафарда "Сан-Антонио" билан куч синашиб, 110:97 ҳисобида зафар қучди. Сериядаги ғалабаларини 2 тага етказиб олган "Уорриорз" бу билан кейинги босқич сари анча яқинлашиб олди.

Шунингдек, ўз майдонида "Портленд"ни таслим қилган "Янги Орлеан" ҳам сериялар бўйича 2:0 ҳисобида олдинди. Сафарда "Майами"дан устун келган "Филадельфия" сериялар бўйича ҳисобни 1:2 ҳисобига олиб келиб, қарамар қаршиликдаги интригани анча қайтарди. 

"Сан-Антонио" – "Голден Стэйт" 97:110 (23:26, 23:26, 26:32, 25:26)

"Янги Орлеан" – "Портленд" 119:102 (36:20, 28:25, 27:25, 28:32)

"Майами" – "Филадельфия" 108:128 (33:37, 31:26, 30:33, 14:32)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!