155

Айни кунларда Навоий шаҳрида ёшлар уртасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон кубогининг учинчи босқичи қизғин давом этмоқда.

"Кубок мусобақаларининг барча босқичлари бир-биридан қизиқарли тус олаётганига сабаб, ғолибларни таъқиб қилаётган мерганлар янада аниқроқ ҳаракат қилаётган бўлса, етакчилар якунда ўз ўринларини сақлаб қолишга интилишаётганидир",- дейди мусобақа ҳаками Ш. Набиев.

Мусобақаларнинг дастлабки куни иштирокчилар пневматик туппончадан ўқ узиш бўйича маҳоратларини ишга солишди. Натижаларга кўра наманганлик Мухаммад Камолов 222 очко жамғариб биринчи, Тошкент вилояти спртчиси Абдурахмон Анарбоев 220 очко билан иккинчи, фарғоналик  Шохжаҳон Махмудов 197 очко билан учинчи ўринни қўлга киритди.

Қизлар ўртасидаги мусобақаларда эса Ирода Азимбоева (Тошкент в) биринчи,  Мақсуда Керимова (Хоразм в) иккинчи, Бону Тиловбердиева (Тошкент в) учинчи ўринни қўлга киритди.

Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ўтказилаётган мусобақаларнинг навбатдаги кунларида иштирокчилар пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича етакчилик учун курашни давом эттиришади.

Sports.uz 2018