Норвегия жаҳон чемпионатининг чорак финалида

Германиянинг Ольденбург шаҳрида гандбол бўйича хотин-қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг нимчорак финали якунланди

Мусобақанинг 1/8 финал баҳсида Россия ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашув кескин ва муросасиз тарзда ўтди. Унда россиялик қизлар рақибларини қўшимча вақтда 36:35 ҳисобида мағлубиятга учратди. Япония ва Голландия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам қўшимча вақтга қадар давом этди. Тенг курашлар остида ўтган ўйинда Голландия 26:24 ҳисобида зафар қучди.

Ним чорак финал учрашувида Руминия кутилмаганда Чехияга 27:28 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Норвегия ва Испания учрашуви 31:23 ҳисобида якунланди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!