Норвегия ва Франция терма жамоаси финалда ўйнайди

Бугун, 17 декабрь куни Германияда хотин-қизлар ўртасида гандбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Чемпионатнинг ярим финалида Норвегия терма жамоаси Голландияни йирик 32:23 ҳисобида мағлубиятга учратди. Финал йўлланмаси учун ўтган баҳснинг яна бир учрашувида Швеция ва Франция терма жамоалари ўзаро куч синашади. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда франциялик қизлар рақиблари устидан 24:22 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида Норвегия – Франция билан рақобатлашса, Голландия Швейция билан учинчи ўрин баҳслашади.

Sports.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!