Ўқ отиш бўйича Ҳалқаро Гран-при мусобақасида паралимпиячиларимиз 2та медални қўлга киритишди

 

2018 йилнинг 11-14 апрель кунлари Польшанинг Шецин шаҳрида паралимпиянинг ўқ отиш спорт тури бўйича ШЕЦИН-2018 Ҳалқаро ГРАН-ПРИ турнири бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Рио-2016 Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби, ўзебкистонлик Сервер Ибрагимов хамда Азиз Ибрагимов иштирок этди.

Шу кунга қадар хамюртларимиз ўз иштирокларини якунлаб 1 олтин ва 1 кумуш, жами 2та медални Ўзбекистон хисобига қўшиб қўйдилар. Ушбу мусобақанинг 10м.га пистолетдан отиш буйича финал босқичида ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 237.4 натижаси билан 1 ўринни эгаллаган бўлса, 2 ўринни яна бир хамюртимиз 235,9 натижа билан Азиз Ибрагимовга насиб этди. 3 ўринни эса украиналик спортчи Денюсик Алексей (215,3) эгаллади. Мазкур мусобақада 23та мамлакатдан 228та спортчилар куч синашди.

Спортчиларимиз 16 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:40да Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича пойтахтимизга етиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!