Ўқ отиш бўйича Ўзбeкистон кубогида ғолиблар аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, 8 ноябр куни Тошкент шаҳридаги МХСК ўқ отиш базасида 1997 йилда таваллуд топган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон кубоги старт олган эди.

Ушбу турнирда сўнгги машқлар - аралаш жуфтлик, яни микст баҳслари ўтказилди. Унда ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича шахсий биринчиликда кучли ўнталикка кирган спортчилар ғолибликка эга бўлиш учун диққатларини жамлашди. 

Натижаларга кўра, Тошкент вилояти вакили Ойбек Асилов ҳамда Сурхондарё вилояти вакиласи Наталия Сластён жами 505,0 очко тўплаб ғолиб бўлишди.  Тошкент вилоятининг яна бир вакили Суҳроб Мирзажонов эса хоразмлик Олима Комилова билан бирга 501,4  очко тўплашди.

Учинчи ўрин эса Тошкент шаҳри вакилларига насиб этди. Дмитрий Силаев ҳамда Диёра Эрматова дуети умумий 500,3 очко тўплашди.

Спортчиларнинг сўнгги баҳсларда қайд этган шахсий ва дуэтдаги натижалари билан танишинг:

1) Ойбек Асилов (Тошкент вилояти-2) – 253,7очко
Наталя Сластаён (Сурхондарё вилояти) – 251,3 очко
Умумий очко: 505,0

2) Суҳроб Мирзажонов (Тошкент вилояти-1) – 257,7 очко
Олима Комилова (Хоразм вилояти ) – 243,7 очко
Умумий очко: 501,4

3) Дмитрий Силаев (Тошкент-1 ) – 249,5 очко
Диёра Eрматова (Тошкент вилояти-2) – 250,7 очко
Умумий очко: 500,3

4) Бекзод Раҳматуллаев (Тошкент вилояти-3 ) – 251,3 очко
Шаҳноза Тургунова (Тошкент вилояти-3 ) – 247,5 очко
Умумий очко: 498,8

5) Умид Пардаев (Самарқанд вилояти) – 247,4 очко
Шаҳноза Машарипова (Хоразм вилояти) – 250,4 очко
Умумий очко: 497,8

6) Бурхониддин Eркаев (Қашқадарё вилояти) – 251,9 очко
Бону Анварова (Тошкент-1) – 245,4 очко
Умумий очко: 497,3

7) Абдухалил Абдувоҳидов (Наманган вилояти-1) –242,5 очко
Мухтасар Тохирова (Наманган вилояти-1) –253,6 очко
Умумий очко: 496,1

8) Муҳаммадумар Сотволдиев (Фарғона вилояти) – 243,3 очко
Юлия Кондрошова (Андижон вилояти) – 251,8 очко
Умумий очко: 495,1

9) Асадбек Обидов (Андижон вилояти) – 242,6 очко
Мадинабону Пардабоева   (Тошкент вилояти) – 251,3 очко
Умумий очко :  493,9

10) Бобурмирзо Аъзамов (Андижон вилояти) – 237,7 очко
Зайнаб Пардабоева (Тошкент вилояти) – 255,2 очко
Умумий очко: 492,9

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!