Қиличбозлик. Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки ғолиблари маълум

122

Қиличбозлик. Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки ғолиблари маълум

 

Кеча, 16 апрель куни Тошкентда қиличбозлик бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. 

Мусобақада ўз ҳудудида кучли 16 нафар қиличбоз қаторига кира олган спортчилар қатнашаётганлигини алоҳида қайд этиб жоиз. Чемпионатнинг биринчи кунида шамшир бўйича яккалик баҳслари бўлиб ўтди.

Эътиборингизга кечаги баҳсларда совриндор бўлган спортчилар рўйхатини тақдим этамиз:

Аёллар. Шамшир. Яккалик

1-ўрин: Малика Ҳакимова (Тошкент)
2-ўрин: Альбина Абдураҳмонова (Навоий)
3-ўринлар: Гулмира Зияева (Фарғона), Жасмина Сувонова (Тошкент)


Эркаклар. Шамшир. Яккалик

1-ўрин: Олег Соколов (Тошкент)
2-ўрин: Файзулла Алимов (Тошкент)
3-ўринлар: Матвей Кремнев (Тошкент), Жавоҳирбек Нурматов (Андижон)

Бугун шамшир бўйича жамоавий беллашувлар ташкил этилади.