411

Бугун Белград шаҳрининг “Stark Arena” спорт мажмуасида Евролиганинг ярим финал учрашуви доирасида “Реал Мадрид” Москванинг ЦСКА клубини 92:83 ҳисоби билан мағлуб этди.

Шу қатори, иккинчи ярим финалда “Фенербахче” Литванинг “Жальгирис” клуби устидан 76:67 ҳисоби билан ғалаб қозонди.

Евролиганинг финал учрашувида “Фенербахче” Мадриднинг “Реал” клуби билан куч синашади. Учинчи ўрин учун ЦСКА “Жальгирис” кураш олиб боришади.

Sports.uz 2018