Регби: Муросасиз кечган баҳсда Ўзбекистон ва Эрон термалари дуранг қайд этди


Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Дўстлик” стадионида бугун эркаклар ўртасида регби бўйича Осиё чемпионати III дивизиони беллашувларига старт берилди. Мазкур мусобақаларда Эрон, Ливан ва  Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этмоқда.

Куннинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси Эрон термасига қарши майдонга тушди.

Муросасиз кечган учрашувнинг биринчи бўлимида вакилларимиз 13:3 ҳисобида олдинга бораётганига қарамасдан эронликлар иккинчи бўлимда иродали ўйин кўрсатиб, ҳисобни тенглаштирди, 13:13 ва бу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармади.

rugby - uzbekistan

Кейинги баҳс 28 март куни Эрон ва Ливан термалари ўртасида ўтказилса, сўнгги учрашувда ливанликлар Ўзбекистон билан куч синашади. Мазкур баҳс 31 март куни бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада биринчи ўринни олган жамоа Осиё чемпионатининг иккинчи дивизионига йўлланма олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!