321

Волейбол бўйича хотин-қизлар ўртасидаги Миллатлар лигасида 5-хафта баҳслари бошланди.

Польшанинг Валбжих шаҳрида ўтган Россия ва Доминикан Республикаси учрашуви 3-0 ҳисобида якунланди. Ўз паркетида ўйнаган Польша эса Япония терма жамоасини қийинчилик билан 3-2 ҳисобида енгди.

Италия ўз уйиди Таиланддан 3-0 ҳисобида устун келган бўлса, Бразилия ва Бельгия терма жамоалари учрашувида 3-1 ҳисобида қайд этилди.

Штутгарт шаҳрида Германия термаси Хитойга 2-3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Голландия эса Туркияни 3-2 ҳисобида таслим қилди.

Бугун Аргентина ва Жанубий Корея, Сербия ҳамда АҚШ терма жамоалари ўзаро рақобатлашади. Эслатиб ўтамиз ушбу ўйинларнинг барчаси Аргентинанинг Санта Фе шаҳрида ўтади.

Sports.uz

Sports.uz 2018