299

Волейбол бўйича аёллар ўртасида миллатлар лигасининг тўртинчи ҳафта баҳслари бошланди.

Хитойнинг Цзянминь шаҳрида ўтадиган баҳсларда Россия – АҚШ, Хитой – Бразилия терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Таиланднинг Накхонратчасима шаҳрида  Япония – Туркия билан, Таиланд эса Жанубий Корея билан куч синашади. Роттердамда Голландия Доминикан Республикасини қабул қилса, Италия – Сербия термасини синовдан ўтказади.

Польшанинг Бидгош шаҳрида Германия ва Бельгия, Польша ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасида баҳслар бўлиб ўтади.

Sports.uz

Sports.uz 2018