510

Қўл тўпи бўйича аёллар ўртасидаги Европа чемпионатининг саралаш баҳсларида учинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Сербиянинг Кралево шаҳрида ўтган баҳсларда Россия терма жамоаси Бельгияни 3-1 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Туркия ва Сербия ўйинида 2-3 ҳисоби қайд этилди.

Бангкокда ўтган беллашувларда Доминикан Республикаси кутилмаганда Германияга 1-3 ҳисобида мағлубиятга учради. АҚШ терма жамоаси аъзолари мезбон Таиландга қарши ўтган ўйинда 3-0 ҳисобида зафар қучди.

Гонконгдаги Япония ва Аргентина ўйини 3-0 ҳисобида якунланди. Хитой эса Италияга 1-3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Sports.uz 2018