Саидхон Сайфуддинов терма жамоамиз ҳисобига биринчи бронза медални келтирди

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинлари давом этмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган 10 метр масофадан пневматик милтиқдан ўқ отиш баҳсларида икки ҳамюртимиз иштирок этди.

Ушбу мусобақада Саидхон Сайфуддинов терма жамоамиз ҳисобига биринчи бронза медални келтирган бўлса, Вадим Скороваров еттинчи ўринни банд этди.

Қайд этиш жоиз, нуфузли мусобақада аҳамюртларимизнинг иштироки давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!