Тошкентда махсус мактаб-интернатлари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги»га бағишланган спорт мусобақалари ўтказилди. Унда Тошкент шаҳрида жойлашган имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари иштирок этишди. Мусобақда 200 нафар тарбияланувчилар спортнинг таэквандо, армрестлинг, стол тенниси ва дзюдо каби турлари бўйича беллашдилар.

Хусусан, дзюдо бўйича ўғил болалар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда:

24 кг вазн тоифасида

  • 1.Усмонов Абдубакр
  • 2.Анваржонов Худойберди
  • 3.Азизбек   Абдусобиров

34 кг вазн тоифасида

  • 1.Холбоев Анвар
  • 2.Норматов Иззат
  • 3.Турдиалиев Ўткир, Ҳакимов Ҳошим

Каби спортчилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди. Айни шу спортнинг қиз болалар ўртасидаги баҳсларда:

34 кг вазн тоифасида:

  • 1.Пўлатова Моҳинур
  • 2.Хамидуллаева Нозима
  • 3.Алимбаева Лайло, Турабекова Бибиқиз

40 кг вазн тоифасида :

  • 1.Эшмирзаева Гўзал
  • 2.Абдуллажонова Меҳрангиз
  • 3.Болтабоева Райҳон, Абдухалилова Севинч

57 кг вазн тоифасида:

  • 1.Қурбонова Махфуза
  • 2.Абдурахимова Дилором
  • 3.Дадажанова Гулмира, Тожибоева Дилбар

Сингари спортчи қизлар ғолиблиб бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!