Учқўрғон туманида ўқув спорт техника клубининг янги базаси очилди (фото)

346

Учқўрғон туманида ўқув спорт техника клубининг янги базаси очилди (фото)

Наманган вилоятида Наврўз байрами арафасида “Ватанпарвар” ташкилотининг Учқўрғон тумани ўқув спорт техника клубининг янги базасини очилиш маросими бўлиб ўтди.

Туман ЎСТКнинг янги, замоанавий базаси ёшларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш каби вазифаларни бажариш билан бирга ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш имкониятини яратади.

Ўқув базасини тақдимот маросимида дастлаб замонавий ўқув хоналари намойиш этилди.

Очилиш тадбирида спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Ташкилот рахбарлари иқтидорли спортчилар билан эсталик суратларига тушишди.

“Ватанпарвар” ташкилотининг Учқўрғон тумани ўқув спорт техника клуби янги базасининг очилиш маросимида кўзидан ўт чақнаётган ёшларни кўриб шунга амин бўлдимки, мана шу база яқин келажакда чекка ҳудудлардан ҳисобланадиган мана шу туманда ҳам иқтидорли спортчиларнинг сони ортишига, мамлакат чемпионатлари, нуфузли халқаро турнирларнинг медалларига эга бўладиган спортчилар етишиб чиқишига хизмат қилади, – дейди ташкилот марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Нурмуҳаммад Муллабоев.