233

 

Тошкент шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида XXVI Ўзбекистон миллий чемпионатининг якуний, тўртинчи тури ниҳоясига етди.

Мамлакат чемпионатининг бу йилги мавсумида «Ўзбектелеком» (Самарқанд), «Сўғдиёна» (Навоий), «Ориент» (Тошкент), «Ёшлик» (Фарғона), ОТМК (Олмалиқ) жамоалари иштирок этишди.

Тўртта турдан иборат бўлган мусобақада пойтахтнинг «Ориент» жамоаси 47 очко тўплаган ҳолда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Иккинчи поғонадан эса ОТМК жамоаси (34 очко) жой олди. Учинчи ўрин эса «Сўғдиёна» (24 очко) жамоасига насиб қилди.

Мусобақа якунлангач тақдирлаш маросими ташкил қилинди. Кучли учликка кирган жамоалар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Sports.uz 2018