Ёш мeрганлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтмоқда

Тошкент шаҳрида 1997 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон кубоги давом этмоқда.

Дастлабки кун пневматик тўппанчадан ўқ отиш бўйича ўсмирлар ўртасидаги саралаш баҳсларида 36 нафар республикамизнинг турли ҳудудларидан келган иштирокчилар қатнашди.

Энг яхши натижани қайд этган 8 нафар спортчи финалда шахсий биринчилик учун курашни давом эттиришди.

Финал натижалари:

1.Владимир Свечников - Тошкент-1 - 234,5

2.Жаҳонгир Аҳмаджонов - Фарғона вил. - 233,7

3.Рефат Гирфанов - Самарқанд вил. - 210,0

4.Дониёр Махаматжонов - Тошкент-2 - 189.1

5.Георорий Вабановский - Андижон вил. - 167.7

6.Жавоҳирбек Хўжаев - Тошкент-3 - 149.3

7.Маъмурбек Анваров - Тошкент-4 - 129.1

8.Муҳаммад Камолов - Наманган вил. - 107.5

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!