«Барселона» ўз майдонида «ЦСКА Москва»ни енгди

Баскетбол бўйича Европа лигасининг 16-турида Грециянинг «Панатинаикос» жамоаси Туркиянинг «Анадолу Эфес» клубини 90:79 ҳисобида енгган бўлса, Испаниянинг «Уникаха» ҳамда «Валенция» ўртасидаги баҳс 83:85 ҳисобида якунланди.

«Барселона» ўз майдонида «ЦСКА Москва»ни учрашувида каталонияликлар рақибини 85:72 ҳисобида мағлубиятга учратди. Испания пойтахтида ўтган «Реал Мадрид» ва Исроилнинг «Маккаби Т-А» жамоалари учрашувида 93:81 ҳисоби қайд этилди.

Чемпионатнинг «Фенербахче»(Туркия) ва «Баскония»(Испания) жамоалари ўртасидаги ўйинда мезбонлар 79:74 ҳисобида ғалаба қозонди. «Срвена Звезда» (Сербия) азалий рақиби «Жалгирис» (Литва)ни 77:65 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек, Греция шарафини ҳимоя қилаётган «Олимпиакос» Италиянинг «Милан» жамоасини қабул қилиб, 87:80 ҳисобида зафар қучди. Россиянинг «Химки» клуби Германияда «Бамберг» меҳмони бўлиб 74:70 ҳисобида ўйинни ўз фойдасига ҳал этди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!