"Бостон" ўйинчиси данкдан сўнг бўйнидан жароҳат олди

МБАнинг "Бостон Селтикс" ҳужумчиси Жейлин Браун "Миннесота"га қарши баҳснинг 3-чорагида жароҳат олганча майдонни тарк этди. 

Гап шундаки, баскетболчи ҳужум вақтида данк амалга оширгандан сўнг ерга бўйни билан ноқулай йиқилади ва бўйнидан жароҳат олиб, бир неча дақиқа майдоннинг ўзида тиббий ёрдам қабул қилиб олади.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, спортчининг соғлиғи айни дамда анча яхшиланган. Тахминий маълумотларга кўра, Браун 4-5 ҳафта майдонга туша олмайди. Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда "Бостон"117:109 ҳисобида ғалаба қозонган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!