"Динамо Москва” ўз майдонида ютқазиб қўйди

537

Волейбол бўйича аёллар ўртасидаги чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларида 3-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

“D” гуруҳида Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси Польшанинг “Будовляни Лодзь” клубини 3-0 ҳисобида енгган бўлса, “Динамо Москва” ҳамда “Вакифбанк” (Туркия) жамоаси ўртасидаги учрашув 0-3 ҳисобида якунланди.

Ушбу ўйинлардан сўнг  “Вакифбанк” жамоаси 9 очко билан гуруҳда биринчи бўлиб турган бўлса, “Галатасарой” 6 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. Шунингдек, гуруҳда “Динамо Москва” уч очко билан учинчи ўриндан жой олган. “Будовляни Лодзь” эса уч турда фақат мағлубиятга учраган.

“C” гуруҳида Польшанинг “Хемик” ва Болгариянинг “Марица” жамоалари учрашувида 3-0 ҳисоби қайд этилди “Динамо Казань” (Россия) – “Визура” (Сербия) учрашуви бугун бўлиб ўтади.