“Галатасарай” чемпионлар лигасида навбатдаги ғалабасига эришди

Волейбол бўйича аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигасининг  гуруҳ баҳсларида 5-тур учрашувлари ўтказилди.

Мусобақанинг “С” гуруҳидан ўрин олган “Визура” (Сербия) – “Марица” (Болгария) ўйинида 3-0 ҳисоби қайд этилган бўлса, Россиянинг “Динамо Казань” жамоаси ўз паркетида “Хемик” (Польша)ни 3-1 ҳисобида енгди.

Мусобақанинг “D” гуруҳида  Туркиянинг “Галатасарай” жамоаси ва Россиянинг “Динамо Москва” клуби ўртасидаги баҳс кескин ва муросасиз ўтди. Унда мезбонлар 3-1 ҳисобида зафар қучди.

“Будовляни Лодзь” (Польша) ва “Вакифбанк” (Туркия) учрашувида 0-3 ҳисобида қайд этилди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!