Леброн Жеймс фаолиятида 30 минг очколик маррани забт этди

424

Леброн Жеймс фаолиятида 30 минг очколик маррани забт этди

Миллий баскетбол ассоциациясининг юлдузларидан бири Леброн Жеймс фаолиятида унутилмас кунлардан бири бўлди. Айни дамда "Кливленд Кавальерс" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган баскетболчи "Сан-Антонио Сперс"га қарши баҳсда МБАдаги фаолияти давомида тўплаган очколарини сонини 30 мингтага етказиб олди. 

Воқеа ўйиннинг биринчи чорагида юз берди. Ўрта масофадан тўпни бехато йўллаган Леброн шу тариқа 30 минглик маррани забт этди. 

Шундан кейин танаффусда аренага йиғилган рақиб жамоа, "Кэвс" ва шахсан Леброннинг мухлислари баскетбол юлдузи шарафига тинимсиз олқишлар ёғдириб туришди. Шу тариқа, Жеймс МБА тарихида 30 минглик марани забт этган энг ёш баскетболчи бўлди. Мусобақа тарихида олти баскетболчи бу маррани забт эта олишганди холос. Улар қуйидагилар: Карим Абдул-Жаббар (38 387 очко), Карл Мэлоун (36 928), Кобе Брайант (33 643), Майкл Жордан (32 292), Уилт Чемберлен (31 419) ва Дирк Новицки (30 837). Леброннинг бундай ютуғига қарамасдан жамоаси ушбу ўйинда 102:114 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Ўхшаш хабарлар