Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шоҳсупада

Сингапурда 21 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида гандбол бўйича 5-Жанубий-Шарқий Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси олтин ва кумуш медални қўлга киритди.

Чемпионатда Ўзбекистон, Сингапур, Хитой, Хитой Тайпейи, Япония, Жанубий Корея ва Макао терма жамоалари ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

Мусобақанинг ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон терма жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, қизлар терма жамоаси эса иккинчи ўриндан жой олди.

 Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!