Қиличбозларимиз жаҳон кубогида иштирок этишади

27 январь куни Германиянинг Хайдерхайм шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари бўлиб ўтади. Эътиборлиси, шпага йўналишида кечадиган ушбу мусобақада терма жамоамиз спортчилари иштирок этишади. Руслан Кудаев қўл остидаги жамоа айни дамда Германияга етиб борган ва мусобақага сўнгги тайёргарлик босқичини ўтказишмоқда.

Халқаро қилиқбозлик федерациясининг расмий сайтида 4 нафар спортчиларимиз иштирок этиши белгилаб қўйилган. Ушбу рўйхатга таянабиган бўлсак, жаҳон кубогида Роман Александров, Игорь Князев, Жавоҳирбек Нурматов ва Олег Соколов мусобақада қатнашишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!