Рустам Қурбонов лавозимидан кетди

  Бу ҳақда "Kun.uz" сайти маълум қилди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ўрнида Спорт ишлари вазирлиги ташкил этилади. Kun.uz манбаси маълумот беришича, президентнинг тегишли фармони имзоланган.

Маълум қилинишича, қўмита раиси Рустам Қурбонов лавозимдан кетган. У 2017 йил февралида янги ташкил қилинган қўмитага раҳбарлик қилиб келаётганди.

Энди унинг ўрнига янги тузилган вазирликка Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФ нинг собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов раҳбар бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!