Велоспортчиларимиз БААда халқаро мусобақада иштирок этишмоқда

Айни кунларда велоспортчиларимиз БААнинг Шаржа шаҳрида бўлиб туришибди. 10 кун давом этган халқаро ўқув-йиғин машғулотидан сўнг вакилларимиз бугун “Sharjah Tour” кўпкунлик велопойгасидаги иштирокни бошлашди. Мусобақа ташкилотчилари спортчиларга дастлабки босқичдаёқ катта юклама бермаслик мақсадида биринчи босқични 10.2 километрлик масофали “Sharjah Mamzar Corniche & Sharjah Islamic Bank” йўналишини белгилашган. Пойга якунида “VITAL CONCEPT CYCLING CLUB” жамоасининг франциялик вакили Жулиен Морис ғалаба қозонди. Вакилларимиз орасида энг яхши натижа Муроджон Холмуротовга тегишли бўлиб, у масофани босиб ўтиш учун 13 дақиқа, 36 сония сарфлади.

Велоспорт. Sharjah Tour”, 1-босқич

Sharjah Mamzar Corniche & Sharjah Islamic Bank” – 10.2 км.

1. Жулиан Морис (“VITAL CONCEPT CYCLING CLUB”, Франция) – 12’48’’ . . .

39. Муроджон Холмуротов (Ўзбекистон) – 13’36’’ . . .

66. Дилмуроджон Сиддиқов (Ўзбекистон) – 13’58’’ . . .

93. Руслан Каримов (Ўзбекистон) – 14’28’’ . . .

96. Роман Шукуров (Ўзбекистон) – 14’33’’ . . .

99. Семьен Севастьянов (Ўзбекистон) – 14’37’’ . . .

102. Шомансур Абдуманнобов (Ўзбекистон) – 14’43’’ . . .

Эртага спортчилар “Al-Bataeh Sport Club – Maliha Sport Club” йўналишидаги 151.56 км. Масофадаги йўлни босиб ўтишади. Ушбу мусобақада юртдошларимизга омад тилаб қоламиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!